/progit2-uz

Pro Git (uz)

Primary LanguageCSSOtherNOASSERTION

Pro Git, иккинчи нашр

Pro Git китобнинг иккинчи нашрига хуш келибсиз!

Ушбу китобни online ҳолатда қуйидаги манзилдан топишингиз мумкин: http://git-scm.com/book/uz/v2

Биринчи китоб каби иккинчи нашр ҳам очиқ лицензия билан тақдим этилади.

Иккинчи нашрда аввалгига қараганда кўпгина ўзгаришлар бўлди. Биринчидан, биз Markdown дан Asciidoc га ўтдик. Шунингдек, биз энди китобни доимий йиғиш учун O’Reilly нинг Atlas платформасидан фойдаланмоқдамиз. Шу сабабли, китоб энди асосий форматда ҳар бир тилларда мавжуд.

Биз, шунингдек, ҳар бир таржимани инглиз тилидан ажратган ҳолда, алоҳида омборларга ажратдик. Батафсил маълумот олиш учун қуйида Таржималар бўлимига қаранг.

Иштирок этиш

Хатоликни тўғрилаш учун ёки бирор янгилик қўшиш учун сиз GitHub дан Pull Request очишингиз керак. Бу бир масалани очиш ва ишни қабул қилишга ишонч ҳосил қилиш учун катта аҳамиятга эга ва яхши фикрдир.

Биз улар мазмунини яхши деб рози бўлсак, хато-тузатишлар қабул қилинади.

Китобни қандай тўплаш мумкин?

Ушбу манбадан фойдаланиб электрон китобни яратишнинг иккита йўли бор.

Энг осони уни бизга тақдим қилишингиз. Robot асосий формадаги ўзгаришларни сезади ва китобни автоматик тарзда тўплайди.

Жорий тўпламни бу ердан олишингиз мумкин ва тўплаш ҳақидаги кўпгина маълумотларни ушбу манзилдан олишингиз мумкин.

Файлга эга бўлишнинг бошқа усули - уни мустақил равишда Ascidoctor ёрдамида тўплаш. Қуйидаги командалардан фойдаланган ҳолда HTML, Epub, Mobi ва PDF файлларига эга бўласиз:

$ bundle install
$ bundle exec rake book:build
Converting to HTML...
 -- HTML output at progit.html
Converting to EPub...
 -- Epub output at progit.epub
Converting to Mobi (kf8)...
 -- Mobi output at progit.mobi
Converting to PDF...
 -- PDF  output at progit.pdf

У ерда asciidoctor, asciidoctor-pdf ва asciidoctor-epub лойиҳалари қўлланилаябди.

Таржималар

Бошқа тилларга таржималар бажонидил қабул қилинади, бироқ қайта ишланиши биринчи нашрга қараганда бироз бошқача. Биз ҳар бир таржимани алоҳида омборда сақлаймиз ва Atlas орқали автоматик тарзда уни тўплаймиз. Бу иш жараёни аввалги нашрда ҳақиқатдан ҳам қийин эди.

Ҳар бир тил таржимаси ўзининг омборига эга бўлиши уларнинг ҳар бири учун алоҳида кординатор тайинлай олишимизни таъминлайди. Pro Git командаси шунчаки уларни ўзларига қўшади. Омбор автоматик тарзда тўпланиши учун у progit GitHub командаси остида жойлашган бўлиши керак.

Айни вақтдаги таржималар ва қандай бошлаш ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги манзилдан фойдаланишингиз мумкин: http://progit.org/translations.

Шакллар

Китобдаги расмлар ушбу sketchbook форматидаги файлдан фойдаланган ҳолда Sketch 3 ёрдамида яратилди.

Расмларни қўшиш:

  1. Саҳифани sketchbook га қўшишда имкон қадар оддий белгиларни ишлатишга ҳаракат қилинг.

  2. slice ни ўз саҳифангизга қўшинг. Уни китоб манбасининг root бўлимига нисбатан PNG файлдаги каби номланг.

  3. Экспорт созлашларида 3 каррали ўлчам кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.